1

Қозоғистон Ухандаги фуқароларини эвакуация қилди

ДУНЁ 02.02.2020, 16:14
Теглар: Ухан, Қозоғистон, коронавирус
Қозоғистон Ухандаги фуқароларини эвакуация қилди

Қозоғистон ҳукумати Хитойнинг Ухань шаҳрида қолган фуқароларини эвакуация қилди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг Матбуот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, Қозоғистон фуқаролари бугун, 2 февраль куни ватанга олиб келинган. Парвоз вақтида улар барча ҳимоя воситалари билан таъминланган, махсус шифокорлар ҳамроҳлик қилишган.

“Қозоғистон Республикаси фуқароларининг саломатлиги хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Фавқулодда тиббиёт миллий мувофиқлаштириш маркази 83 нафар қозоғистонликларни ватанга олиб келди. Улардан 80 нафари Хитойнинг Ухань шаҳрида бўлган талабалардир”, дейилади хабарда.

Олиб келинганларнинг саломатлиги тиббий текширувдан ўтказилган ва улар пойтахт касалхонасининг махсус ажратилган корпусида 14 кунлик карантинга жойлаштирилган.

Қайд этилишича, Қозоғистон Республикаси Президенти номидан Хитойга тиббий буюмлардан иборат 13,6 тонна гуманитар ёрдам етказиб берилган.

Шунингдек, Қозоғистон Қирғизистон, Беларусь ва Арманистон ҳукумат мурожаатига биноан мамлакат фуқароларини Ухань шаҳридан эвакуация қилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1