1

Туркияда дунёдаги энг қадимий мозаика топилди

ДУНЁ 02.02.2020, 17:39
Теглар: мозаика, Туркия
Туркияда дунёдаги энг қадимий мозаика топилди

Топилма рангли тошлардан ясалган бўлиб, хеттларнинг қадимги шаҳри жойлашган ҳудуд дея тахмин қилинаётган жойда олиб борилган қазишмалар пайтида аниқланган. Бу ҳақда “bigasia.ru” маълум қилди.

Мозаика учта алоҳида майдонга ажратилган бўлиб, уларнинг ҳар бирида бир нечта учбурчаклар мавжуд. Олимларнинг фикрига кўра, ушбу артефакт милоддан аввалги 21-асрдан 16-асргача бўлган муддат оралиғида яратилган бўлиши мумкин.

Археологлар 3 мингга яқин турли қиррали тошларни аниқлашди. Бундан кейинги йилларда ишланган мозаикалар силлиқ тошлардан қилинган бўлиб,  олимлар фикрича бу мозаиканинг юза қисми атайлаб йўл сирпанчиқ бўлмаслиги учун силлиқланмасдан бажарилган.

Маълумот ўрнида, илгариги энг қадимги мозаика жанубий Осиёда топилган ва милоддан аввалги 9-асрга тегишли артефакт деб ҳисобланган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1