АсосийDunyo

Дунёдаги энг бадавлат хитойлик коронавирусга қарши курашга 14 миллион доллар ажратди

'Дунёдаги энг бадавлат хитойлик коронавирусга қарши курашга 14 миллион доллар ажратди'ning rasmi

Хитойлик миллиардер Жек Манинг бойлиги 35,8 миллиард долларни ташкил қилади. У Alibaba Group компанияси асосчиси, таниқли тадбиркор, Хитойнинг энг бавдалат одами саналади.

 Жек Ма коронавирусга қарши курашиш учун ўз ҳисобидан 14 миллион доллар маблағ ажратди. Ушбу маблағ вирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш учун сарф этилади. 

Бундан бироз аввалроқ Alibaba Group компанияси томонидан Хубэй провинциясидаги касалхоналарга керакли тиббий ускуналар ва дори воситаларини ҳарид қилиш учун 144 миллион доллар пул ажратиб берилган эди. 

Маълумот учун, Жек Ма дунёдаги энг бавдалат инсонлар рейтингидаги 18 ўринда туради.
 

Бошқа янгиликлар