АсосийDunyo

Бош вазир коронавирусга чалинган чет элликларни мамлакатдан чиқариб юборилишини маълум қилди

'Бош вазир коронавирусга чалинган чет элликларни мамлакатдан чиқариб юборилишини маълум қилди'ning rasmi

Россия бош вазири Михаил Мишустин Россия янги турдаги коронавирус 2019-nCoV аниқланган чет эл фуқароларини мамлакатдан чиқариб юбориши мумкинлигини айтди, дея ёзди effect.uz.

Таъкидланишича, мазкур чора мамлакатнинг коронавирус тарқалишига қарши курашишга оид миллий режасидан ўрин олган.

“Энди у (янги турдаги коронавирус) ўта хавфли касалликлар рўйхатига киритилган. Бу чет эл фуқароларида шундай касаллик аниқланганда уларни чиқариб юбориш ва махсус чекловлар, шу жумладан, изоляция ёки карантин чора-тадбирларини жорий этиш имконини беради”, дея Михаил Мишустин сўзларидан келтиради РИА Новости.

Маълумот учун: Россия ЕОИИ ҳамда МДҲ давлатларига янги коронавирусни лаборатория шароитида диагностика қилиш воситаларини тарқатди, Хусусан, Ўзбекистонга ҳам юборилди.

    Бошқа янгиликлар