1

“Вазирлик ҳаёти тадбирдан тадбиргача бўлиб қолган эди” — Маданият вазири соҳа муаммоларига тўхталди

МАДАНИЯТ 05.02.2020, 01:19
“Вазирлик ҳаёти тадбирдан тадбиргача бўлиб қолган эди” — Маданият вазири соҳа муаммоларига тўхталди

4 февраль куни Маданият вазирлигида вазир Озодбек Назарбековнинг журналистлар билан учрашуви ташкил этилгани ҳақида аввал хабар қилгандик.

Учрашувда маданият вазири соҳадаги баъзи муаммоларга тўхталиб ўтди:

— Биз шу вақтгача баландпарвоз гапларни гапириб келдик, яъни маданият вазирлиги бунча иш қилди, шунча тадбир ўтказди ва ҳакозо. Вазирлик ҳаёти тадбирдан тадбиргача бўлиб қолган эди. Жамият вазирликка гўёки фақат санъаткорлар, артистлар билан ишлайдиган ташкилот сифатида қараб келади. Ачинарлиси, жамият билан бирга, вазирлик ходимларининг аксарияти ҳам шундай тушунади. Ҳокимлар эса маданият вазирлигини тадбир ўтказиб берадиган орган, деб тасаввур қилишади. Лекин маданият тушунчаси ва маданият вазирлиги вазифалари бу тасаввурлардан анча юқори туради. 

Озодбек Назарбеков маданият соҳасидаги муаммолар ОАВларда кам ёритилишини ҳам айтди.

“Маданият соҳасидаги муаммоларни кам ёритасизлар. Бугун мен ана шу “диагноз”ларни сизлар қўйиб беришингизни истардим. Соҳанинг барча муаммолари бодроқдек бўртиб, юзага чиқиши учун сизларнинг кўмагингиз керак. Муаммоларни “дезинфекция”, яъни бартараф этиш учун эса ҳаммасини ўртага жамлаш керак”, - деди вазир.

Учрашувда, шунингдек театр, мусиқа, хореография, қадимий ёдгорлик ва обидалар бўйича соҳа муаммолари кўтарилди.

Фото: Беҳзод Абдужабборов

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1