1

"Карантинда ўлгандан уйда ўлган афзал"

ДУНЁ 06.02.2020, 12:32
"Карантинда ўлгандан уйда ўлган афзал"

Вэньцзюнь Ван 33 ёшда. У уй бекаси, у оиласи билан янги коронавирус тарқала бошлаган Уханда яшайди.

У ва унинг қариндошлари 23 январдан буён шаҳарни тарк этолмайди, Уханга кириш ва у ердан чиқиш қатъиян тақиқланган.

Ўтган вақт ичида коронавирусдан зарарланганлар сони 25 мингга яқинлашган, камида 490 киши вафот этган.

Шаҳардан маълумот деярли чиқмаяпти. Би-би-си Вэньцзюнь Ван билан боғланишга муваффақ бўлди, у оиласи эпидемия шароитидаги бу шаҳарда яшаб қолиш учун қандай мураккабликлар билан тўқнашгани ҳақида ҳикоя қилиб берди.

Коронавирус эпидемияси бошланган вақтда амаким вафот этди, отам оғир аҳволда қолмоқда, онам ва холамда ҳам бу касаллик симптомлари аниқланган.

Томографиядан кейин уларнинг зарарланиши енгил экани аниқланди. Укам ҳам йўтала бошлади, у нафас олишга қийналарди.

Отамнинг ҳарорати кўтарилди, иситмаси чиқди. Кеча тана ҳарорати 39,3 даражагача чиқди. У ҳамиша йўталади, нафас олишга қийналади. Биз унга кислород аппарати олдик, у кун давомида ушбу аппаратдан фойдаланади.

Отам Ғарбдан келган дори воситаларини ҳам, маҳаллий препаратларни ҳам қабул қилмоқда. Уни шифохонага олишмади, чунки тестлар учун зарур ускуналар етишмовчилиги туфайли расман ташхис қўйилмаган.

Онам ва холам ўзлари ҳам бетоб бўлишсада ҳар куни умид билан отамга жой топилиши учун шифохонага боришади. Барча шифохоналарда рад жавоби беришмоқда.

«Бизга ҳеч ким ёрдам бермайди»

Уханда кўп жойларда енгил зарарланган ёки касаллик инкубация босқичида бўлганлар карантинга жойлаштирилмоқда.

Карантин пунктлари фақат асосий шароитларни қилиб беради, бундай жойларга отам каби оғир касалларни қабул қилишмайди, ундайлар учун шунчаки жой йўқ.

Амаким шундай карантин пунктларидан бирида вафот этди, у ерда оғир касалларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш имкони йўқ эди. Мен жуда умид қиламанки, отамни шифохонага олишади, аммо ҳозир бизга ҳеч ким ёрдам кўрсатмаяпти, ҳеч ким биз билан боғланмаяпти.

Мен бир неча бор ижтимоий хизматларга мурожаат қилдим, аммо ҳар сафар менга отамни шифохонага жойлаш учун зиғирча ҳам имконият йўқлигини айтишди.

Отам ва амакимни карантин пунктига йўллашганди. Аввалига биз буни худди шифохона каби бўлади деб ўйлагандик, аммо бу шунчаки алоҳида турар жой экан.

У ерда шифокорлар, ҳатто ҳамшира ҳам йўқ эди, хоналар ҳам иситилмаганди. Улар тушда боришганди, аммо фақат кечга бориб овқатлантиришган, совиган закускалар билан. Амаким боришидан аввал оғир касал эди, кўп ўтмай ҳушидан кетиб қола бошлади.

Шифокорлар уни бир марта ҳам кўриб қўйишмади. Уни отам билан турли хоналарга жойлаштиришганди. Дадам соат 6:30да уни кўргани борган, аммо бу вақтда амаким оламдан ўтган экан.

«Карантинда ўлгандан кўра уйда ўлган афзал»

Ҳозир янги госпиталлар қуришмоқда, аммо улар шифохоналарга олиб борилган ва у ерга сиғмай қолганлар учун, биз кабилар учун эмас.

Агар расмийларнинг кўрсатмаларига риоя қиладиган бўлсак, карантин пунктларидан бирига боришимиз керак бўлади. Аммо бундай қиладиган бўлсак, отам билан ҳам худди амаким билан бўлган воқеа такрорланади.

Карантинда ўлгандан кўра уйда ўлган афзалроқ.

«Зарарланганлар жуда кўп»

Бизники каби оилалар жуда кўп ва уларнинг барчаси бизники каби муаммолар билан тўқнашмоқда.

Менинг дугонамнинг отасини карантин пунктига киритишмади, чунки унинг ҳарорати жуда юқори бўлган.

Шаҳарда ресурслар етишмаяпти, зарарланганлар эса жуда кўп. Жуда қўрқинчли, биз эртага нима бўлишини билмаймиз.

Агар 23 январь куни шаҳарни ўраб олишларини билганимда мен бутун оиламни бу ердан олиб кетган бўлардим, чунки бу ерда ҳеч қандай ёрдам йўқ.

Агар биз бошқа жойда бўлганимизда ҳеч бўлмаса умидимиз бўларди. Мен расмийларнинг кўрсатмаларига риоя қилиб шаҳарда қолиб тўғри қилганман дея олмайман.

Амакимнинг вафоти - бу савол учун жавобдир.

Коронавирус рақамларда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) 6 февраль кунги маълумотларга кўра, янги 2019-nCoV коронавируси янги давлатга тарқалиши ҳолати қайд этилмаган.

ЖССТ бутун дунё бўйлаб вирусдан зарарланганларнинг жами сони 28 018 нафарга етганини (сўнгги бир кунда 3702 нафарга ўсиш) маълум қилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1