1

Хитой: коронавирусга даво топилди

ДУНЁ 06.02.2020, 21:13
Хитой: коронавирусга даво топилди

Хитойнинг етакчи эпидемиологи Ли Ланьцзюань бошчилигидаги тадқиқотчилар гуруҳи (2019-nCoV) коронавирусга қарши курашда ютуққа эришганини эълон қилди, деб хабар берди «Korrespondent.net»га асосланиб “Дарё”.

Лининг сўзларига кўра, лаборатория тажрибаларида абидол ва дарунавирнинг (ОИТСни даволаш ва олдини олиш учун ишлатиладиган антиретровирус дори) аралашмаси вирус самарали тўхтатишга қодир. Шунингдек, мазкур дори воситаларидан Чжецзянь провинциясида коронавирусни юқтириб олган беморларни ҳам даволашда қўлланилган.

Эпидемиологнинг таъкидлашича, ҳозирда вирусга қарши қўлланилаётган ОИВ (Одамнинг иммунитет танқислиги вируси) қарши дорилари кутилганидек самарали эмас ва унинг салбий асоратлари бор. Ли Миллий соғлиқни сақлаш комиссиясига топилган дориларнинг комбинациясидан фойдаланишни тавсия қилади.

Шунингдек, олимнинг қайд этишича, коронавирусга қарши дорилардан фақатгина шифокор кўрсатмасига бўйича фойдаланиш мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1