Япониянинг Йокогама шаҳри яқинида карантинга тушган "Diamond Princess" круиз кемасида коронавирусни юқтирганлар сони 61 нафарга етгани айтилмоқда. Бу ҳақда Япония соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарининг баёнотига таяниб, Газета.ру хабар берди.
Кема бортида куни кеча 20 та одамда вирус аниқланган эди. Уларга яна вирус аниқланган 41 нафар фуқаро қўшилди. Улар орасида 21 япониялик, 8 нафар америкалик, 5 нафар австралиялик ва 5 нафар канадалик, битта аргентиналик ва битта британиялик фуқаро бор. Асосан кемадаги кекса ёшли япон фуқаролари зарарлангани қайд этилмоқда.
Кема бортида жами 2666 йўловчи ва 1045 экипаж аъзоси бор. Лайнердаги карантин 20 февралгача давом этиши мумкин.






