1

"Ёшлар ва кино” шиори остида миллий фильмларимиз намойиши бошланди

МАДАНИЯТ 10.02.2020, 17:27
Теглар: ёшлар, кино
"Ёшлар ва кино” шиори остида миллий фильмларимиз намойиши бошланди

Бугун 10-февраль соат 16:00 да Алишер Навоий номидаги киносаройда “Ёшлар ва кино” шиори остидаги ўзбек миллий фильмлари намойиши лойиҳаси очилиш маросими бўлди.  

Ушбу дастурлар “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27 декабрь куни бўлиб ўтган ёшлар билан учрашувида белгилаб берилган тавсиялар ҳамда 5 ташаббус лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

 “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ташаббуси ташкиллаштирилган тадбирда билан Олий ва ўрта маҳсус таълими вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вакиллари, таниқли киноижодкорлар, журналист ва талабалар иштирок этишди.

Маросимда сўз олганлар ёшларимизни тарихимиз, бугунимиз, қадриятлар ва урф-одатларимиз, шунингдек, инсон қалбини бутун сақлаб турувчи, инсонларни жипслаштирувчи ўзбекона туйғулар акс этган миллий фильмларимиз билан яқиндан таништиришнинг аҳамияти ҳақида гапиришди. 

Очилиш маросимидан сўнг премьера залига йиғилганлар учун кўпчиликка манзур бўлган, Хоразмшоҳлар замонидаги довюрак йигит ҳақида ҳикоя қилувчи “Элпарвар” фильми намойиш этилди. 

Эслатиб ўтамиз, Агентлик буюртмасига биноан сўнгги йилларда яратилган  энг сара миллий фильмлар Алишер Навоий номидаги киносаройда ҳар куни соат 15:00 да ва Республика миқёсида давлат кинотеатрларида бир ой давомида намойиш этилади. Шунингдек, намойишлар давомида фильм ижодкорлари билан ижодий учрашувлар ҳам бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1