1

"Ўзбеккино” миллий фильмлар учун танлов эълон қилади

МАДАНИЯТ 10.02.2020, 18:10
Теглар: Ўзбеккино, танлов
"Ўзбеккино” миллий фильмлар учун танлов эълон қилади

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги 2020 йилда  30 та бадиий, 60 қисмдан иборат 30 та ҳужжатли, 30 та мультипликацион, 10 соатли қисқа метражли ва юмористик киножурнал ишлаб чиқаришни режалаштирган. 

Мазкур режа бўйича Агентлик иқтисодиёт, сиёсат, маданият, санъат, фан, таълим ҳамда ижтимоий ҳаётнинг бошқа соҳаларида амалга оширилаётган янгиланишлар, шунингдек, аҳолининг реал эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда давлат ижтимоий гранти асосида миллий фильмлар ишлаб чиқариш учун устувор мавзулар рўйхатини эълон қилади.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7-августдаги “Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3176-сон Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 июлдаги “Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1