1

Озодбек Назарбеков: «Илҳом театри вазирлик ҳимоясида!»

МАДАНИЯТ 11.02.2020, 18:59
Теглар: театр, Илҳом
Озодбек Назарбеков: «Илҳом театри вазирлик ҳимоясида!»

Айни пайтда интернет сайтларида "Илҳом" театри тугатилиши ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда. Маданият вазири Озодбек Назарбеков ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида театрнинг ўз жойида қолишига музокара йўли билан эришилгани ҳақида ёзди ва бу бўйича қуйидаги хабарни қолдирди:

Илҳоминг сўнмасин, “Илҳом”!

Сўнгги кунларда шов-шувга сабаб бўлиб келаётган, кенг жамоатчилик эътиборида турган масала бу “Илҳом” театрининг келажаги ҳақидадир. 10 февраль куни ушбу масала юзасидан “Илҳом” театри бадиий раҳбари Борис Гафуров ҳамда театр жойлашган бино раҳбарлари билан учрашдим. Учрашувда нафақат Ўзбекистонда, балки, хориж мамлакатларида ҳам ўз довруғи ва мухлисларига эга бўлган "Илҳом" театри ўз жойида қолишига келишиб олинди.  

Маданият ва санъат Маданият вазирлигининг доимий ҳимоясидадир. Бундан буён “Илҳом” театрининг ижодий фаолияти ҳам ҳар томонлама вазирлик томонидан қўллаб-қувватланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1