1

Коронавирус смартфонларга ҳам ўз таъсирини ўтказишни бошлади

ДУНЁ 14.02.2020, 09:48
Коронавирус смартфонларга ҳам ўз таъсирини ўтказишни бошлади

Xiaomi компанияси Twitterда берган баёнотида айтилишича, Xiaomi Mi 10 смартфонининг расмий тақдимоти Mobile World Congress (MWC 2020 ) кўргазмаси бекор қилингани учун тўхтатилган.

Mobile World Congress кўргазмаси эса хитойда тарқалган коронавирус туфайли бекор қилинди. Шу сабабли Mi 10 смартфонлари линейкасининг 23 февралга мўлжалланган глобал тақдимоти номаълум муддатгача бекор қилинди.

Xiaomiнинг аниқлик киритишича, мижозлар, ҳамкорлар ва ОАВ вакилларининг хавфсизлиги барчасидан муҳим. Mi 10 ва Mi 10 Pro нинг глобал тақдимотининг навбатдаги санаси кейинроқ маълум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ коронавирус инсонларга смартфон орқали ҳам юқиши мумкинлиги маълум қилинган эди, дея ёзди ЎзА.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1