1

Ўзгача болалардан ўзгача тадбир!

ШОУ-БИЗНЕС 09.03.2015, 10:48
Ўзгача болалардан ўзгача тадбир!

Тошкент шаҳридаги 52-ихтисослаштирилган мактабда 4-март куни “Оила – маънавият ўчоғи” деб номланган тадбир ўтказилди. Тадбирда ўқувчилар ва ўқитувчилар болаларнинг оналарига ажойиб байрам концертини туҳфа этдилар.

Тадбир пазанда қизлар танлови билан бошланди. 5-синфдан 9-синфгача бўлган жамоалар таом пишириш/тайёрлашда маҳоратларини синаш учун мактаб ошхонасига йўл олдилар. Ўқувчи қизларнинг ёшига мослаб вазифалар берилди.

Томошабинларга юрак шаклидаги откриткалар тарқатилиб, уларга ўз ниятларини ёзиб беришларини сўрашди.

Орзулар, тилаклар битилган номалар ижобат бўлиши учун яхши ниятлар билан оналар бешик-ёпғичнинг чўнтакчасига солиб қўйишди.

Концерт дастури мана бундай рақс билан очилди. Бу дастанинг номи нима деб сўйраяпсизми? Булар мана шу мактабнинг ёш муаллималари. Серғайрат, шижоатли устозлар ўз санъатлари билан  ўтирганларни ҳайратга солишди.

Мактабнинг энг жажжи  қизалоқлари “Қўғирчоқ” саҳнасини ижро этиб беришди.

“Баҳор” рақси

“Онажон” қўшиғи дуэтда ижро этилди

Ўғил болалар рақсда қизлардан қолишмади. Балли, йигитлар!

Шу мактабга келиб юриб кетган ўқувчи билан вальс ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Бу ЖАСОРАТЛИ бола саҳнага чиқишга ўзида куч топгани-чи? Мана сизга матонат дарси!

Бу шу мактабнинг яна бир ўқитувчиларидан бири, ёш она ва ниҳоят гўзал раққоса. Декрет таътилида бўлишига қарамай, тадбирда рақс тушиб бериш учун келибди. Унга қўшилиб, меҳмонлар ҳам қандай қилиб даврага чиқиб кетганларини билмай қолишди.

“Эчки ва етти улоқча” эртагининг кўплаб постоновкаларини кўргандирсиз. Аммо буниси ўзгача! Она эчки, етти нафар улоқча ва бўри ролларини “шамсия болалари” (Даун синдроми билан хасталанган кичкинтойлар) ижро этишди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1