“101 ватандош изидан” экспедицияси Германиядан уч нафар ҳамюртимизнинг қабрини топди

МАДАНИЯТ 17.02.2020, 17:59
Теглар: 101 ватандош изидан, Амстердам
“101 ватандош изидан” экспедицияси Германиядан уч нафар ҳамюртимизнинг қабрини топди

“101 ватандош изидан” лойиҳаси ишчи гуруҳининг Ўзбекистон — Германия — Нидерландия — Польша — Беларусь — Россия —Ўзбекистон йўналиши бўйича экспедиция давом этмоқда. Экспедиция аъзолари Берлин, Штукенброк (Германия), Амстердам, Амерсфорт (Нидерландия) шаҳарларида бўлишиб, Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага ўз ҳиссасини қўшган ўзбек ўғлонлари шахсини аниқлашга қаратилган ўрганишлар олиб боришмоқда.

Хусусан, Германиядаги Штукенброк қабристонида дафн этилган 3 нафар ватандошимиз шахси аниқланди. Улар:

1. (Saodarov Nurali) Сафаров Нурали Сафарович

2. (Avizub Bagron) Авезов Баҳрон

3. (Ruzmet Atrachman) Рузметов Абдураҳмон

2020 йилнинг 11 февраль куни экспедиция аъзолари Амерсфорт шаҳри яқинида дафн этилган 101 номаълум аскар қабрларини зиёрат қилдилар. У ерда кам сонли шахси аниқланган уруш қурбони — навоийлик аскар Саидқул Қаҳҳоров қабрига унинг Нурота туманидаги ҳовлисидан келтирилган турпоқ қўйилди. Шунингдек, Тошкент шаҳридаги Хотира боғига қўйиш учун ўзбеклар дафн этилган ушбу қабристондан рамзий тупроқ ҳам олиб кетилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1