1

Мамлакатимиз бўйлаб ўзбек миллий фильмлари намойиши давом этмоқда

МАДАНИЯТ 22.02.2020, 10:32
Мамлакатимиз бўйлаб ўзбек миллий фильмлари намойиши давом этмоқда

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан ёшлар учун яна бир яхши ташаббусга қўл урилди.Шу йилнинг 10 февралидан 10 мартига қадар "Ёшлар ва кино” шиори остида республика бўйлаб ўзбек миллий фильмлари намойиши ташкил этилди. 

Намойишнинг мақсади сўнгги йилларда Агентлик буюртмасига биноан суратга олинган бадиий ва хужжатли фильм ҳамда мультфильмларни юртимизнинг турли ҳудудларида яшовчи ёшларга етказишдан иборат.

20 февралдан бошлаб эса вилоятларда фильм ижодкорлари билан ижодий учрашувлар ҳам ўтказиб келинмоқда. Қуйида республика бўйлаб ўтказилаётган намойишларда киноижодкорлар билан ўтказиладиган учрашувлар кунлари келтирилган:

1. Тошкент вилояти – 20-25 февраль;                           

2. Сирдарё вилояти – 20-23 февраль;

3. Жиззах вилояти – 20-21 февраль;

4. Бухоро вилояти - 22-23 февраль;

5. Сурхондарё вилояти – 22-23 февраль;

6. Қашқадарё вилояти - 24-25 февраль;

7. Навоий вилояти - 24-25 февраль;

8. Самарқанд вилояти - 24-25 февраль;

9. Андижон вилояти - 24-26 февраль;

10. Фарғона филояти - 25-27 февраль;

11. Наманган вилояти - 26-28 февраль;

12. Хоразм вилояти - 29 февраль -2 март;

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1