1

“Чорчинор” қачон обод бўлади?

МАДАНИЯТ 23.02.2020, 16:02
“Чорчинор” қачон обод бўлади?

Ўтган йил январь ойида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида ўтказган йиғилиши баёнида Ургут туманидаги “Чорчинор” зиёратгоҳини ободонлаштириш бўйича кўрсатмалар берилган, шундан сўнг бу ерда қурилиш, ободонлаштириш ишлари бошланган эди.

“Зарафшон” газетасининг телеграм каналида эълон қилинган мурожаатга кўра, кейинчалик бу ердаги ишлар тўхтаган. Қурилиш ва ободонлаштириш ишлари чала қолган. “Ҳозир Чорчинорга борсангиз, бу ерни танимайсиз – йўлаклар бузилиб кетган, қурилиш чиқиндилари тўпланиб қолган” дейилади мурожаатда.

Эслатиб ўтамиз, “Чор чинор” мажмуаси мамлакатимиздаги энг қадимий обидалардан ҳисобланади. Мажмуа ҳудудидан ёши минг йиллардан ошган чинорлар, қадимий булоқ ўрин олган. Бу ерда  VIII-IX асрларда яшаган саркарда Абу Толиб Сармаст, Нақшбандия тариқатининг сўнгги вакилларидан  бўлган улуғ аллома Валихон Эшон ҳазратлари, ул зотнинг авлодлари -  адабиётшунос олим Қутбиддин Муҳиддинов, шоир Абдували Қутбиддин сингари таниқли ҳамюртларимиз дафн қилинган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1