2020 йил 28 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати хабар берди...
Ялпи мажлисда Сенат аъзолари томонидан ижтимоий-иқтисодий, суд-ҳуқуқ соҳаларидаги ислоҳотларни изчил давом эттиришга, маҳалла ва оила институтини мустаҳкамлашга, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор қонун ҳужжатлари ҳамда муҳим масалалар муҳокама қилиш назарда тутилмоқда.
Ялпи мажлис ишини Олий Мажлис Сенатининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали тўғридан-тўғри онлайн режимда кузатиб боришингиз мумкин: