Энди интернет орқали Оролга дарахт экишингиз мумкин

HI-TECH 28.02.2020, 17:37
Энди интернет орқали Оролга дарахт экишингиз мумкин

"Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази томонидан “Оролдаги боғим“ — “My garden in the Aral Sea” агро ва экотуризм инновацион лойиҳаси бўйича www.aralforest.org сайти ишга туширилди. Оролбўйи халқаро инновация маркази томонидан 2020 йилда лойиҳа доирасида 100 минг туп дарахт экиш мўлжалланмоқда. Дарахтларни экишда сувни тежайдиган технологиялар қўлланилади. Агар сиз мазкур жараёнда қатнашишни истасангиз-у, аммо Оролбўйига боришга имконингиз бўлмаса, мазкур лойиҳада иштирок этиб, қуриган Орол денгизи тубини боғ, дарахтзорга айлантириш имконини қўлдан бой берманг!"

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1