Хитойда COVID-19 коронавирусидан вафот этганлар сони 2912 кишига етди. Умуман эпидемия тарқалгандан буён мамлакатда 80 026 та инфекция ҳолати қайд этилган, деб хабар бермоқда интернет манбаларга таяниб rosbalt.ru сайти.
Сўнгги кунда ХХРда 42 киши ҳалок бўлди ва уларни барчаси Хубей провинциясида яшайди. Хитойда яна 202 та вирусдан зарарланиш ҳолати тасдиқланди, улардан 196 таси Хубейда истиқомат қиладиган фуқаролардир.
Ҳозирги кунда 32,6 минг киши тиббий муассасаларда бўлиб, 7 мингдан кўпроғининг аҳволи оғир. 44 мингдан ортиқ одам тузалгани айтилмоқда.