1

Салкам 100 ёшли аёл коронавирусни енгди

ДУНЁ 03.03.2020, 18:19
Теглар: коронавирус, Хитой
Салкам 100 ёшли аёл коронавирусни енгди

Уханда (Хитой) коронавирусга чалинган 98 ёшли аёл даволаниб, касалхонани тарк этди. Бу ҳақда Хитойнинг«Синьхуа» ахборот агентлиги хабар берди. 

Бу аёл COVID-19ни енгган дунёдаги кекса инсон эканлиги қайд этилади хабарда..

Мазкур кекса аёл касалхонага келтирилганида аҳволи жуда оғир, иситмаси баланд эди. Шу куни у билан бирга коронавирусни юқтирган 55 ёшли қизи ҳам шифохонага келтирилган.

Ҳар икки аёл вирусга қарши дори-дармонларни қабул қилиб, махсус муолажа курсларини ўташганидан сўнг ўзларини яхши ҳис қилишган. Кўп ўтмай 98 ёшли аёлга уйига жавоб берилган.

Шифокорларнинг таъкидлашларича, киши тўлиқ тузалиб кетдими ёки вирус ҳали тирикми — аниқлаш анча қийин, чунки беморлар ҳолати яхшиланганидан кейин олинган биринчи таҳлиллар ижобий натижа беради. Уларнинг умумий ҳолати кейин ҳам кузатиб борилади.

Маълумот учун айни пайтда дунёнинг кўпчилик мамлакатларига тарқалиб улшгурган янги турдаги коронавирус илк бор 2019 йилнинг декабрь ойида Хитойнинг Ухань шаҳрида аниқланганди. Унинг кўрсичқонлардан тарқалгани, гигиена қоидаларига амал қилинмайдиган муҳитда тез юқиши айтилмоқда.

Шарҳлар

Хитойда коронавируснинг иккинчи тўлқини содир бўлиши эҳтимоли борми?

12.04.2020, 15:16

Хитойда коронавирус инфекциясининг кенг тўлқини қайта авж олиши мумкинми? Эпидемиологлар бу ҳақда нима демоқда? Маълум бўлишича Хитойда коронавируснинг бошқа давлатлардан кириши ҳисобига қайта эпидемиологик ҳолатни...
Хитойда коронавирус яна авж олмоқда: бир кунда 78 ҳолат, улардан 74 нафари чет элдан қайтганлар

24.03.2020, 13:41

 Хитойда бир кеча-кундузда 78 нафар COVID-19 коронавирусидан яқинда зарарланган фуқаролар аниқланди. Улардан 74 нафари чет элдан қайтганлар экани айтилмоқда. Хитой давлат соғлиқни сақлаш қўмитаси 24 март санасига 31...
Хитойда коронавирус қурбонлари 42 нафарга кўпайди. Жами ҳалок бўлганлар 2912 нафарга етди...

02.03.2020, 17:31

Хитойда COVID-19 коронавирусидан вафот этганлар сони 2912 кишига етди. Умуман эпидемия тарқалгандан буён мамлакатда 80 026 та инфекция ҳолати қайд этилган, деб хабар бермоқда интернет...
Биз коронавирус ҳақида унутдикми?

19.02.2020, 17:38

Коронавирус билан боғлиқ хабарларни эшитавериб, кўникиб қолдикми ёки сал эсимиздан чиқдими, бироз хавотиримиз чекинди. Лекин Хитойда вазият ҳамон жиддийлигича қолмоқда.Масалан, Хубэй провинциясида янги турдаги вирусни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1