1

Хива 2020 Турк дунёси маданияти пойтахти

МАДАНИЯТ 04.03.2020, 10:10
Хива 2020 Турк дунёси маданияти пойтахти

"Хива 2020 Турк дунёси маданияти пойтахти" йили муносабати билан ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти  ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамкорлигида  30-31 март кунлари Хива шаҳрида катта тадбир ўтказилмоқда.  

“Хива 2020 йилда туркий дунё маданияти пойтахти” йилининг тантанали очилиш маросими Хива шаҳридаги "Ичан-қалъа" музей қўриқхонаси ва Нуриллабой саройи мажмуасида ўтказилиши режалаштирилган. Тадбирда иштирок этиш учун ЮНЕСКО, АЙСЕСКО, МДҲ, ШҲТ каби халқаро ташкилотлари вакиллари, олимлар, илмий-тадқиқот марказлари раҳбарларининг иштирок этиши кутилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон ва хорижий санъаткорлар иштирокида концерт дастури, намойиш этилади.  

Шу билан бирга, меҳмонлар фольклор, халқ ижодиёти намуналари ва миллий ҳунармадчилигимиз ҳамда миллий таомлардан баҳраманд бўлишади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1