my5
all

“101 солдат” фильми ижодкорларидан талабалар нега норози? “Ўзбеккино” жавоб беради

МАДАНИЯТ 06.03.2020, 11:27
1141
“101 солдат” фильми ижодкорларидан  талабалар нега норози?  “Ўзбеккино”  жавоб беради

Платформа.уз телеграм каналида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг бир гуруҳ талабалари номидан келиб тушган мурожаат матни эълон қилинди. Унга кўра, талабалар мурожаатномада съёмка жараёнида етарли шароит билан таъминланмаганликларини билдиришган. Ушбу вазиятга “Ўзбеккино” Миллий агентлиги расмий баёнот берди.

Мақолада ушбу фильм “Ўзбеккино” Миллий агентлиги маҳсулоти экани ҳамда давлат маблағи асосида ишланаётганига урғу берилган. Аслида “101 солдат” қисқа метражли фильми хусусий студия томонидан ўз маблағлари ҳисобига суратга олинмоқда. “Uzbekistan Film holding” компанияси директори Анвар Эргашев ушбу фильм  директори ва продюсери ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев  Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида мамлакатимизда ўзбек халқининг  уруш йилларида кўрсатган жасоратини абадийлаштириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганини қайд этиб ўтган эди. Айни шу борада “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда режиссёр Шуҳрат Маҳмудов томонидан 101 нафар ўзбек аскари ҳақида ҳужжатли фильм, “Uzbekistan Film holding” компанияси томонидан “101 солдат” қисқа метражли фильми суратга олинмоқда. “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ушбу лойиҳага ҳамкор сифатида амалий ёрдам бермоқда. Фильмнинг моддий манбаси ҳақида “Ўзбеккино” миллий агентлигида маълумот мавжуд эмас.

“Ўзбеккино” раҳбари Фирдавс Абдухаликовнинг топшириғига биноан, мақолада келтирилган масалани ўрганиш юзасидан “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари “Uzbekistan Film holding” компанияси томонидан суратга олинаётган “101 аскар” фильми ижодкорлари билан учрашиб, улар яшайдиган  Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги «MOUNTAIN VIEW» меҳмонхонасида бўлишиб, шарт-шароитлар ўрганилди.  

Фильм уруш ҳақида бўлгани учун кадрлар асосан ҳарбий майдонларда тасвирга туширилмоқда. Бу эса съёмка жараёнида ўзига хос қийинчиликлар юзага келиши табиий эканини кўрсатади.

Киноижодкорлар билан очиқ мулоқот жараёнида ижодкорлар суратга олиш ишларида барча шароитлар:  меҳмонхона, овқатланиш, маблағлар тўлови, техника ва транспорт хизматларидан ҳеч қандай эътирозлари йўқлигини билдиришди. Ҳозирги кунда фильм ижодкорлари томонидан режа асосида суратга олиш ишлари давом эттирилаётганини билдиришди.  

“Менда иккита ёрдамчи режиссёр бор, биттаси ўзбекистонлик, битта режиссёрни Тожикистондан чақирганмиз. Биз Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига хат билан чиққанмиз ва 10 нафар талаба сўраганмиз. Тошкент шаҳридаги Ботаника боғида актёрларни пробадан ўтказдик. Шундан кейин Самарқандга, асосий съёмка жараёнига бордик. Талабалар ҳам биз билан автобусда келишди, уларга жараённи тушунтирдик. Лекин улар бир кун ҳам турмай, айтиб ўтилган съёмка жараёни шартларига рози бўлмасдан ортга қайтиб кетишибди. Улар билдирган эътирозларга келсак, съёмка жараёни жуда оғир жараён. Бунинг заҳмати, азоб-уқубати киноижодкорларга аён. Бутун дунё биладиган машҳур фильмларда ҳам акётрлар ўз ролига қанчалик машаққат билан тайёрланганини яхши биламиз. Шароитларимиз – кўнгилдагидай. Съёмка жараёнларидаги қийинчиликлар эса бу кинодаги меҳнат ҳисобланади”, дейди фильм режиссёри Нодира Зуфарова.  

Ишчи гуруҳ хулосасига кўра, мақолада келтирилган фактлар ўз тасдиғини топмади.

Мурожаатда айтилган 10 нафар талаба билан боғланишга уриндик. Улардан беш нафар талаба билан суҳбатлашдик. Улар бўлиб ўтган воқеа мурожаатда бўрттириб кўрсатилганини, съёмка шартлари уларга тўғри келмагани учун ортга қайтишганини, бу борада ҳеч қандай эътирозлари йўқлигини таъкидлашди.  

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан 1941 йилда Смоленск остонасида асир тушган ва Голландиянинг Амерсфорт концлагерига жўнатилган 101 нафар ўзбек ўғлони ҳақида ҳужжатли фильм ишланмоқда. Мазкур ҳужжатли фильмни  Разика Мергенбаева сценарийси асосида  режиссёр Шуҳрат Маҳмудов суратга олмоқда. Мақолада ушбу ҳужжатли фильм билан “Uzbekistan Film holding” компанияси томонидан суратга олинаётган “101 аскар” бадиий фильмини адаштириб юборилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° пасмурно
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49