АсосийDunyo

Россияда яна 6 нафар коронавирус юқтирган бемор аниқланди

'Россияда яна 6 нафар коронавирус юқтирган бемор аниқланди'ning rasmi

Россияда яна олти киши коронавирус юқтириб олди. Бу ҳақда оператив штаб маълумотларига асосланиб РИА Новости хабар берди.

Аниқланган беморларнинг 6 нафари Москвада, 1 нафари Нижний Новгородда қайд этилган. Беморларнинг барчаси Италияда бўлиб қайтган. Врачларнинг айтишича беморларнинг аҳволи оғир эмас. 

Аввалроқ Россияда 7 киши коронавирус юқтиргани аниқланганди: икки хитойлик (улар тузалиб, 12 февраль куни жавоб берилган); «Diamond Princess» круиз кемасидаги 3 россиялик, 1 Италиядан қайтган Россия фуқароси ва бир италиялик фуқаро шулар таркибида. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар