1

Ўзбекистондаги барча футбол учрашувлари бекор қилинди

СПОРТ 15.03.2020, 21:09
Ўзбекистондаги барча футбол учрашувлари бекор қилинди

Бугун, 16 март куни Ўзбекистонда қайд этилган коронавирус билан касалланганлик бўйича илк ҳолат ортидан бир қатор оммавий жараёнлар, тадбирлар, кун тартиблари бекор қилинди ва таълим муассасалари ёпилди. 

Айни пайтда маълум қилинишича, 16 мартдан эътиборан Ўзбекистондаги барча футбол учрашувлари бекор қилинди. Алоҳида топшириқсиз ҳеч қандай футбол учрашувлари ўтказилмайди.

Эслатиб ўтамиз, 

Ӯзбекистонда коронавирус билан касалланган одам аниқланди. Бемор Франциядан келган;

 

Соат 13.00 да Бош вазир бошчилигида коронавирус мавзусига бағишланган брифинг бўлди;

 

Коронавирус аниқланган ўзбекистонлик аёл билан бирга 48 йўловчи Париждан учиб келгани аниқланди;

 

16 мартдан Ўзбекистонда боғча, мактаб ва ОТМлар коронавирус сабаб карантинга ёпилади;

 

Коронавирус сабабли Ўзбекистонда барча диний маросимлар вақтинча чекланди;

 

Тошкентдан вилоятларга қайтадиган талабаларга темир йўллари ва самолётларда 50% чегирма берилади;

 

Таълим муассасалри ёпилиши муносабати билан таътил пайтида телеканалларда ўқув дастурлари​ йўлга қўйилади;

 

Ўзбекистонда тиббиёт ниқобларини ишлаб чиқариш ўн баробарга оширилди;

 

1003 рақами орқали коронавирус ҳақида маълумот олиш мумкин бўлди;

 

Коронавирус аниқланган ўзбекистонлик аёл шифокор бўлгани аниқланди;

 

Аҳоли орасида ваҳимали маълумотларни тарқатганлар жарима ёки озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;

 

Коронавирус сабаб Юлдуз Усмонованинг концерти тўхтатилди;

 

Ўзбекистонда короновирус инфекцияси ва унга қарши чоралар бўйича ахборот берувчи расмий канал очилди;

 

Миллион жамоасининг концерти ҳам қолдирилди;

 

Барча сайёҳлар тартиб билан ўз ватанига қайтарилади;

 

Ўзбекистонда қайд этилган коронавирус бўйича қўшимча маълумот берилди;

 

16 март куни Uzbekistan Airways бир қатор давлатларга якуний қатновларни амалга оширади (рўйхат);

 

Сенат Ўзбекистон халқидан ваҳима қилмасдан санитария-гигиена қоидаларига амал қилишни сўрамоқда;

 

Қозоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этилди. ТИВ у ердаги ҳамюртларимизни огоҳлантирмоқда;

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1