1

“UzAuto Motors” халққа коронавирусдан ҳимояланиш бўйича тавсиялар берди

HI-TECH 18.03.2020, 19:23
Теглар: тиббий ниқоб, транспорт
“UzAuto Motors” халққа коронавирусдан ҳимояланиш бўйича тавсиялар берди

Шахсий транспорт, бу — эпидемиологик вазиятда вирусни юқтириш хавфини минималлаштиришнинг афзал усулларидан биридир. "Гарчи бу вирусдан юз фоиз ҳимоя кафолатини бермаса ҳам, унда атрофдагилар билан бевосита мулоқотни чеклаш имкони мавжуд бўлади", дея маълумот беради“UzAuto Motors” компанияси. 

Аммо такси ҳайдовчилари кун давомида кўпчилик билан ижтимоий яқин масофада бўлади. 

Бу борада ҳам компания ҳайдовчиларга автомобиль ичида қуйидаги ҳимоя воситаларини қўллашни тавсия қилмоқда: 

Йўлга отланишдан олдин ҳайдовчи йўлда ушлаши мумкин бўлган барча юзалар ва бошқарув воситаларини антибактериал воситалар билан яхшилаб артиб чиқиши лозим. Вақти-вақти билан ташқи эшик ушлагичларни артиб қўйинг.

Қоғоз пуллар билан муомала қилишдан сақланинг — улар энг хавфли инфекция тарқатувчилардир. Коронавируснинг тарқалиши пайтида нақд тўловларни унутиш мақсадга мувофиқ. Ёқилғи қуйиш шохобчаларида, тўхташ жойларида, автоуловларни ювиш хизматларида, эҳтиёт қисмларини сотиб олишда ҳам нақдсиз тўлов усулларидан фойдаланинг.

Автомобиль ҳайдовчи ва йўловчиларнинг ҳудуди чекланган жойда бирга бўлишидир. Агар ичкарида кимдир касал бўлса, унда бошқалар учун хавф максималдир. Шу сабабли, ҳаво турғунлигининг олдини олиб, транспорт воситасининг ички қисмини доимий равишда шамоллатиш жуда муҳимдир. Бугунги кунда об-ҳаво автомобилни ойнаси очилган ҳолда миниш имконини беради.

Йўловчилар ҳар эҳтимолга қарши тиббий ниқоб тақиб олгани маъқул.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1