АсосийHi-tech

Каналларда энг кўп ёзилган сўз бу — «коронавирус» сўзи бўлди

'Каналларда энг кўп ёзилган сўз бу — «коронавирус» сўзи бўлди'ning rasmi

«Tgstat» базасида рўйхатдан ўтган, жойлашуви Ўзбекистон деб белгиланган каналларда энг кўп ёзилган сўз бу — «коронавирус» сўзи бўлди.  

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган биринчи бемор аниқланган 15-март санасида 27 мингдан зиёд эълон (пост)лар ёзилди.

Ушбу постлар қарийб 219 млн. маротаба ўқилди, 5306 та канал ва чатлар бу ҳақда ёзди.

15, 16 ва 17-март кунларида эса 63.7 мингдан зиёд пост ёзилди. Улар 513.5 млн. маротаба ўқилди. 7484 та канал ва чатлар бу ҳақда ёзди

20-февралдан 17-мартга қадар эса 130 мингдан зиёд эълонлар ёзилди, ушбу постлар 973 млн. маротаба ўқилди, 9064 та канал ва чатларда бу ҳақда ёзилди.  

Кўриб турганингиздек, коронавирус ҳақидаги маълумотлар жуда кўп ва бу, албатта, яхши. Аммо энг муҳими — улар ишончли ва фойдали бўлиши шарт.  

Ўзбекистонда ушбу касаллик ҳақидаги барча аниқ ма’лумотларни эса Соғлиқни сақлаш вазирлиги, АОКА, Миллий масс-медиа фонди ҳамда Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида очилган @koronavirusinfouz расмий телеграм каналида туну кун ёритиб борилмоқда. Ушбу канал фаолиятида 70 дан ортиқ журналист ва блогерлар гуруҳи ҳамда 60га яқин матбуот котиблари гуруҳи билан ҳамкорлик қилинмоқда.  

#ваҳимасизкарантин

#карантинбезпаники

Бошқа янгиликлар