1

Фарғонада фермер жанжал қурбони бўлди

ЖИНОЯТ 21.03.2020, 10:26
Фарғонада фермер жанжал қурбони бўлди

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида қотиллик содир бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати қалампир интернет нашрига  маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 март куни соат 11:30 лар чамасида Ўзбекистон тумани, Янги Ҳаёт қишлоғида яшовчи Ф.М. (1995 й.т., судланмаган, ишчи) шу тумандаги фермер хўжалиги раҳбари Ш.А. билан сув талашиб, ўзаро жанжаллашади. Жанжал жараёнида Ф.М. қўлидаги темирдан ясалган боғ қайчиси билан фермер хўжалиги раҳбарининг бошига бир неча марта қасддан уради. Бунинг натижасида Ш.А. воқеа жойида вафот этади.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми ("Қасддан одам ўлдириш") жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда Ф. М. ҳибсга олиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1