1

Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари телефон орқали коронавируснинг алоқаларга салбий таъсирини камайтириш бўйича суҳбатлашишди

СИЁСАТ 27.03.2020, 13:29
Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари телефон орқали коронавируснинг алоқаларга салбий таъсирини камайтириш бўйича суҳбатлашишди

Бугун, 27 март куни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон Президентининг расмий веб-саҳифасида берилган маълумотга кўра, суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича икки мамлакатда кўрилаётган биринчи навбатдаги чора-тадбирлар муҳокама қилинган.

Тегишли идора ва ташкилотларнинг яқиндан ҳамкорлигида ўзаро амалий кўмаклашиш ҳамда аввало чегараолди ҳудудлардаги эпидемиологик вазиятни назорат қилиш борасида олиб борилаётган ишлар мамнуният билан қайд этилди.

Пандемиянинг савдо-иқтисодий, энергетик, транспорт-коммуникация, маданий гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Туркманистон алоқаларига салбий таъсирини камайтириш бўйича фаол қўшма чора-тадбирларни давом эттириш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Президентлар биргаликдаги саъй-ҳаракатлар юзага келаётган барча қийинчиликлар ва янги хатарларни муваффақиятли енгиш, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари, стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирдилар.

Давлат раҳбарлари минтақавий ҳамкорликка доир ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1