4 апрель куни Хитойнинг Чунцин шаҳрида бўлиб ўтган варраклар фестивалида дунёдаги энг узун варрак ҳавога учирилди.
Мусобақада Янги Зеландия, Канада, Буюк Британия, Италия, Швеция, Германия, Австрия, ЖАР, АҚШ, Австралия, Жанубий Корея, Малайзия и Хитой жамоалари иштирок этди. Аммо биринчилик хитойликларга насиб этди.
Бундан олдин Гинесс рекордлар китобига киритилган энг баҳайбат варракнинг узунлиги 5 минг метр эди. Бу сафаргисининг узунлиги эса 6 минг метрни ташкил қилди. Уни ҳавога кўтариш учун 6-8 соат вақт кетади.