my.gov.uz порталига ташриф буюрувчилар сонининг кескин ортиб кетиши муносабати билан, Ягона портал хизматларидан фойдаланиш жараёнида тўхталишлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ягона портал жамоаси ҳамда Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази огоҳлантирди.
Сабаби айни пайтда, ахборот тизимининг барқарор ишлаши учун техник ишлар амалга оширилмоқда.
Вазиятни тўғри тушунишингизга умид қиламиз, дейилади марказ ахборотида.