1

Тошкентдаги 300 дан ортиқ маҳаллада озиқ-овқат ярмаркалари ташкил қилинмоқда

ИҚТИСОДИЁТ 03.04.2020, 22:05
Теглар: Тошкент, ярмарка
Тошкентдаги 300 дан ортиқ маҳаллада озиқ-овқат ярмаркалари ташкил қилинмоқда

Бугунги синовли шароитда аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, нарх-наво барқарорлигини сақлаш муҳим аҳамиятга эга. Бироқ ҳозирги карантин шароитида жорий этилган чекловлар керакли озиқ-овқат маҳсулотларини жойига бориб, сотиб олишда ноқулайликлар туғдирмоқда. 

Шу сабабли юртдошларимизнинг узоғини яқин қилиш мақсадида Тошкент шаҳридаги 300 дан ортиқ маҳаллаларда озиқ-овқат ярмаркалари ташкил этилмоқда.

Тошкент шаҳар прокуратураси матбуот хизмати маълум қилишича, ташкил этилаётган ярмаркалар график асосида - ҳар уч кунда бўлиб ўтмоқда. Аҳолининг хабардорлигини ошириш учун ҳар бир маҳаллада ярмарка ташкил этиладиган кун ва соатлар графиклари осиб қўйилган.

Мана шундай ярмаркалар пойтахтнинг Бектемир, Учтепа ва Шайхонтохур туманидаги маҳаллаларда ташкил этилди. Бу кўчма бозорларда аҳолига 14 турдаги маҳсулот: 10 тонна картошка, 3 тонна пиёз, 1 тонна ёг, 300 кгдан помидор ва бодринг, гуруч, макарон ва бошқа маҳсулотлар етказиб берилди.

Айни пайтда савдо нуқталарида маҳсулотлар нархларининг асоссиз ошишининг олдини олиш масалалари прокуратура ва департамент органлари томонидан алоҳида назоратга олинган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1