Интернет саҳифаларида юзлаб метр баландликдаги икки қоя орасида тортилган тросдан ўтаётган, сувда, олов устида инсон ҳаётини хавф остида қолдирувчи намойишларни кўрганмиз. Аммо сизга тақдим қилинаётган ушбу видеодаги трюкни дунёнинг қайсидир мамлакатида эмас, ўзимизнинг ўзбеклар амалга оширишганини кўришингиз мумкин.
Воқеа жойи Қашқадарё эканлиги айтилаётган видеода "экстремалчи" ҳайдовчи "Spark" машинасида сойнинг у томонидан бу томонига қувур устидан ўтганлигининг гувоҳи бўласиз. Тасвир ортидаги суҳбатлардан "Spark"дан олдин ушбу қувурдан "Tico" ҳам ўтганлигини билиб олишингиз мумкин.






