АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда банк карталари сони 75,7 миллионтага етди

Тўлов терминаллари ва банкоматлар сони ҳам ошиб, нақд пулсиз тўловлар ҳажми эса 387 триллион сўмдан ошган.

'Ўзбекистонда банк карталари сони 75,7 миллионтага етди'ning rasmi

Ўзбекистонда нақд пулсиз тўловлар инфратузилмаси кенгайиб бормоқда. Жорий йил 1 август ҳолатига кўра, муомаладаги банк карталари сони 75,7 миллион донага етди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

Маълумотларга кўра, йил бошида, яъни 1 январь ҳолатига банк карталари сони 68,3 миллион дона бўлган. Шу тариқа, етти ой давомида муомаладаги карталар сони 7,4 миллион донага ёки 10,9 фоизга ошган.

Тўлов терминаллари сони ҳам кўпайган. Йил бошида 430,8 мингта бўлган терминаллар сони 1 августга келиб 453,5 мингтага етган. Яъни, шу даврда 22,7 мингта янги терминал ишга туширилган.

Банкмат ва инфокиосклар сони эса 40,1 мингтадан 47 мингтага етган. Бу кўрсаткич 17,3 фоизга ўсган.

Нақд пулсиз тўловлар ҳажмида ҳам сезиларли ўсиш кузатилган. Жорий йилнинг январь-июль ойларида тўлов терминаллари орқали 387,4 триллион сўмлик тушум қайд этилган. Таqqослаш учун, 2025 йилнинг тўлиқ 12 ойида бу кўрсаткич 460,3 триллион сўмни ташкил этган.

Марказий банк маълумотларига кўра, банк карталари сони 10,9 фоизга ошган бир пайтда терминаллар орқали тушумлар ҳам жадал кўпайган. Натижада битта банк картасига тўғри келадиган ўртача ойлик тушум 562 минг сўмдан 731 минг сўмгача ошган.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистонда банк карталари сони 75,7 миллионтага етди - Darakchi.uz