АсосийDunyo

Борис Жонсонни эпидемия хавфидан огоҳлантирган шифокорнинг ўзи коронавирусдан вафот этди

'Борис Жонсонни эпидемия хавфидан огоҳлантирган шифокорнинг ўзи коронавирусдан вафот этди'ning rasmi

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсонни коронавирус хавфидан огоҳлантирган шифокор коронавирусдан вафот этди.

Таъкидланишича, 53 ёшли уролог Абдул Мабуд Чоудхари 15 кун шифохонада ётиб, вафот этган. Маълумотларга кўра, икки фарзанднинг отаси бўлган шифокорда коронавирус аниқланган.

18 март куни Чоудхари Борис Жонсонга мурожаат йўллаб, уни мамлакатдаги тиббиёт ходимларининг ҳар бирини коронавирусдан ҳимояловчи воситалар билан таъминлашга чақирган.

Аввалроқ COVID-19 коронавирус инфекциясини юқтириб олган Жонсоннинг ўзи реанимацияга жойлаштирилгани ҳақида хабар берилган эди. 8 апрель куни Британия бош вазирининг аҳволи яхшиланган: у ўтириб, мулоқот қилишни бошлаган.

Мавзуга оид: Буюк Британия бош вазирида коронавирус инфекцияси аниқланди.

Коронавирусга чалинган Буюк Британия бош вазирининг ўпкасини сунъий равишда вентиляция қилиш амалга оширилади.

Бошқа янгиликлар