1

Халқаро рейтинг агентлиги: Ўзбекистон узоқ муддатли кредит рейтинг кўрсаткичини барқарор даражада сақлаб қолди

ИҚТИСОДИЁТ 13.04.2020, 21:42
Халқаро рейтинг агентлиги: Ўзбекистон узоқ муддатли кредит рейтинг кўрсаткичини барқарор даражада сақлаб қолди

2020 йилнинг 10 апрель куни “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон Республикасининг суверен кредит рейтинги бўйича навбатдаги ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, мамлакатимиз суверен кредит рейтинги “ВВ-” (“Барқарор” прогнози) даражасида сақлаб қолинди, дея хабар бермоқда Молия вазирлиги.

“Fitch Ratings”нинг таъкидлашича, COVID-19  пандемияси туфайли юзага келган глобал инқироз шароитларида Ўзьекистон рейтингининг сақлаб қолинишига асосий омиллар мамлакатимизда мустаҳкам ташқи ва фискал захираларнинг мавжудлиги, диверсификацияланган товарлар экспорти базаси ҳамда ташқи молиявий манбалардан фойдаланиш имкониятлари ҳисобланади. 

Агентлик фикрига кўра, мазкур омиллар Ўзбекистоннинг глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича чораларни молиялаштириш, иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш ҳамда жорий операциялар ҳисоби дефицитининг юқорилиги ва давлат қарзининг ошиши билан боғлиқ қисқа муддатли хатарларни юмшатишга хизмат қилади.

COVID-19пандемиясига қарши курашиш, аҳоли бандлиги, ижтимоий тўловларнинг амалга оширилиши, иқтисодий ва инвестициявий фаолликни қўллаб-қувватлаш мақсадида Молия вазирлиги ҳузурида Инқирозга қарши кураш жамғармасининг (1 млрд. АҚШ доллари ҳажмида) ташкил этилганлиги ҳамда Ҳукумат томонидан мақсадли ва вақтинчалик солиқ имтиёзлари, тегишли секторларнинг кредит тўловларини кечиктириш имтиёзларининг (3 млрд. АҚШ доллари ҳажмида) тақдим этилиши алоҳида таъкидланди.

Маълумот учун. COVID-19 пандемиясининг иқтисодиётга салбий таъсири туфайли Халқаро агентлик бир неча суверен кредит рейтингларни ёки прогнозларни пасайтирди. Ўтган ҳафтанинг ўзида, Жанубий Африка Республикаси, Колумбия, Ўмон Султонлиги ҳамда Нигерия Федерал Республикасининг рейтинглари  пасайтирилди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1