1

2020 йил апрель ойи пенсия ва нафақа тўловлари тўлиқ молиялаштирилди

ИҚТИСОДИЁТ 14.04.2020, 15:00
2020 йил апрель ойи пенсия ва нафақа тўловлари тўлиқ молиялаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан жорий йилнинг апрель ойи пенсия ва нафақа тўловлари учун талаб қилинган маблағлар 2020 йил 8 апрель санасига қадар тўлиқ молиялаштирилди.

Шунингдек, ишловчи фуқароларга пенсия ва нафақа тўловлари учун маблағлар корхона ва ташкилотларнинг талабномаларига асосан 13 апрелгача молиялаштириб берилди.

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш мақсадида Республика махсус комиссияси тавсиясига асосан аҳолига иш ҳақи ва пенсия тўловларини устувор равишда босқичма-босқич банк карталари орқали амалга ошириш чоралари кўрилмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1