Саудия Арабистонининг «Saudi Aramco» компанияси 2020 йил май ойидаги нефт нархлари ҳақидаги маълумотларни эълон қилди, деб хабар бермоқда таржумон.уз. Bloomberg журналига таяниб.
Уларнинг маълумотларига кўра, май ойида Осиё мамлакатлари учун нархлар бир баррел учун 2,95 – 5,5 долларга туширилган. Шу билан бирга, АҚШга нефт етказиб бериш нархи бир баррел учун 2,50 – 4,2 долларга кўтарилди. Саудия нефтини Европага етказиб бериш нархи ўзгаришсиз қолди.
Аввалроқ хабар берганидек, 12 апрел куни ОПEК + битими бўйича нефт қазиб олишни кунига қарийб 10 миллион баррелга камайтириш тўғрисида келишув имзоланди. Шу билан бирга, АҚШ президенти Доналд Трамп нефт қазиб олишнинг камайиши кунига 20 миллион баррелга етишини таъкидлади. Унинг таъкидлашича, оммавий ахборот воситаларида тарқатилган маълумотлар мутлақо тўғри эмас.






