АсосийДунё

Жанубий Кореяда карантинни бузганлар депорт қилинмоқда

Жанубий Корея карантин қоидаларини бузган чет элликларни депортация қилишда давом этмоқда,...

'Жанубий Кореяда карантинни бузганлар депорт қилинмоқда'ning rasmi

Жанубий Корея карантин қоидаларини бузган чет элликларни депортация қилишда давом этмоқда, дейилади «Regnum» хабарида, деб ёзди Хабар нашри.

 «Yonhap News» мамлакат адлия вазирлигига асосланиб хабар беришича, 17 апрель куни махсус илова (карантин назорати учун) ўрнатилган телефонларини карантин зонасида қолдириб, у ерни тарк этган уч нафар вьетнамлик талаба ҳамда худди шундай илова ўрнатилган смартфонини ётоқхонада қолдириб, уч марта карантин қоидасини бузган малайзиялик талабани ватанларига қайтариб юбориш ҳақида қарор чиқарилган.

Махсус рейс йўлга қўйилса ёки мамлакатлар ўртасида авиақатнов тикланиши биланоқ бу тартиббузарлар «илк бахтли чипта» эгаларига айланишади.

Корея Республикасида худди юқоридагига ўхшаш сабаблар билан 8 апрель куни бир индонезиялик, 14 апрель куни Вьетнамнинг уч нафар фуқароси депортга тушганди.

    Бошқа янгиликлар