Бугун Қирғизистонга ҳам 10 кишидан иборат хитойлик шифокорлар гуруҳи етиб келди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон.
Делегацияни олиб келган самолёт “Манас” аэропортига қўнди. Бундан аввал мамлакатга польшалик мутахассислар ҳам келганди.
Хитойлик шифокорлар маҳаллий мутахассисларга ёрдам кўрсатиб, коронавирусга қарши курашда ўз тажрибалари, шунингдек, беморларни даволаш усуллари билан бўлишади.
Мутахассисларни мамлакатга юбориш тўғрисида келишувга Қирғизистон президенти ва ХХР раиси ўртасидаги 14 апрелда ўтказилган мулоқот чоғида эришилган.
Қирғизистонда коронавирусга чалинган сони 568 тани ташкил қилади. 201 киши соғайди, 7 киши вафот этди.
Эслатиб ўтамиз, 17 апрель куни Ўзбекистонга 15 кишилик хитойлик шифокорлар гуруҳи етиб келганди.






