“Ўзбекнефтгаз”: Фарғоналик тадбиркорнинг маҳсулоти Муборак газни қайта ишлаш заводида синовдан ўтказилмоқда

ИҚТИСОДИЁТ 22.04.2020, 16:45
“Ўзбекнефтгаз”: Фарғоналик тадбиркорнинг маҳсулоти Муборак газни қайта ишлаш заводида синовдан ўтказилмоқда

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси томонидан импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиш бўйича ҳужжат имзоланди. Бу ҳақда жамиятнинг Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шунга асосан, жорий йилнинг апрель-май ойларида Муборак газни қайта ишлаш заводида табиий газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмаларида “SHTURVAL” МЧЖ (Фарғона вилояти) томонидан ишлаб чиқарилаётган активлашган кўмир маҳсулоти синовдан ўтказилади.

Синов ишлари ижобий натижани кўрсатса, фарғоналик тадбиркор томонидан таклиф этилаётган активлашган кўмир кимёвий реагентини ишлаб чиқариш жараёнида тадбиқ этилади. 

Бунинг натижасида йиллик 100-120 тонна миқдоридаги активлашган кўмирни четдан олиб келиш қисқаради. Шунингдек, валютани тежаб қолишга ва маҳаллий кимёвий реагент маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга эришилади.

Маълумот учун: Активлашган кўмирнинг асосий вазифаси газни қайта ишлаш жараёнида Метилдиэтаноламин кимёвий реагентини таркибидаги механик бирикмаларни тозлашдан иборатдир.


 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1