1

Жаҳон банки Ўзбекистонга 295 миллион доллар ажратишини маълум қилди

ИҚТИСОДИЁТ 23.04.2020, 13:06
Жаҳон банки Ўзбекистонга 295 миллион доллар ажратишини маълум қилди

Жаҳон банки Ўзбекистонга «COVID-19 коронавируси инфекциясига шошилинч жавоб» лойиҳаси учун 95 млн доллар, «Ўзбекистонда бозор ислоҳотларининг барқарорлигини таъминлаш» лойиҳасини қўшимча молиялаштириш учун эса 200 млн доллар, жами 295 млн доллар ажратишини маълум қилди. Бу ҳақда Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 22 апрель куни Ўзбекистон бош вазир ўринбосари — ташқи савдо ва инвестициялар вазири С. Умурзоқов Жаҳон банки Гуруҳи вице-президенти С. Мюллер ҳамда Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича янги вице-президенти А. Бьерде ва Банкнинг Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича масъул ходимлари иштирокида видеоконференция бўлиб ўтди.

«COVID-19 коронавируси инфекциясига шошилинч жавоб» лойиҳаси учун 95 млн доллар миқдорида ва «Ўзбекистонда бозор ислоҳотларининг барқарорлигини таъминлаш» лойиҳасини қўшимча молиялаштириш учун 200 млн доллар миқдорида қарз битимлари бўйича музокаралар муваффақиятли якунланган бўлиб, ушбу ташаббусларни молиялаштиришни тасдиқлаш яқин кунларда кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон банки Ўзбекистонга соғлиқни сақлаш тизими, ижтимоий ҳимоя институтлари ва муассасаларини ҳамда бюджет кўмагини молиялаштириш учун 1,2 млрд доллар миқдорида маблағларни оператив тарзда ажратиш масаласи фаол кўриб чиқилаётганини билдирган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1