АсосийДунё

Туркманистон ўз ҳудудида ҳақиқатдан ҳам коронавирус йўқлигини таъкидлади

Чоршанба куни коронавирус қайд этилмаган дунёдаги саноқли давлатлардан бири Туркманистон ў...

'Туркманистон ўз ҳудудида ҳақиқатдан ҳам коронавирус йўқлигини таъкидлади'ning rasmi

Чоршанба куни коронавирус қайд этилмаган дунёдаги саноқли давлатлардан бири Туркманистон ўзи берган расмий маълумотлар ҳақиқат эканлигини ва эпидемия ҳақида ҳеч нарса яширилмаётганини таъкидлади. Бу ҳақда таржумон.уз хабар бермоқда.

«Агар мамлакатимизда коронавирусни бир киши юқтириб олган бўлганида ҳам, биз Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига зудлик билан бу ҳақда хабар берган бўлардик. Биз ҳеч нарсани яширмаяпмиз», деди Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов брифингда.

Соғлиқни сақлаш вазири Нурмухаммед Аманнепесовнинг айтишича, Туркманистон 30 мингта тест тўпламига эга ва яна 40 мингта тест тўпламига Россия, Туркия ва Германияга буюртма берилган. Аманнепесов ҳозирда 151 киши карантин зоналарида эканлигини ҳам маълум қилган. Карантиндагиларнинг аксарияти узоқ масофага қатновчи юк машиналари ҳайдовчилари ва кема экипажи аъзоларидир.

Туркманистон ҳукумати март ойининг охирида барча юк ташувчи машиналарнинг мамлакат ташқарисига кириб чиқишига вақтинча чеклов қўйганди. Бугунга келиб чегара ўтиш пунктларининг кўпи қайта очилди ва Эрон билан чегараларни очиш режалаштирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар