Давлат Солиқ қўмитаси Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларидаги ун нархи назоратда эканлигини айтмоқда

ИҚТИСОДИЁТ 23.04.2020, 16:29
Давлат Солиқ қўмитаси Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларидаги ун нархи назоратда эканлигини айтмоқда

Ўзбекистонда сотилаётган ун нархи бўйича Холис фикрчи блогер муносабат билдирган эди. "Солиқчиларнинг олибсотарлар билан тили бирми?  сарлавҳали материалда чекка ҳудудларда вазият ҳамон оғирлигича қолаётганлиги таъкланган эди. Кейинги кунларда ҳафтада бир марта бозор бўладиган чекка ҳудудлардаги деҳқон бозорларида бир қоп уннинг баҳоси 245 минг сўмга чиқиб кетгани, аҳоли ун нархининг яна ошиб кетишидан хавотирда эканлиги келтирилиб, муаллиф солиқчиларни олибсотарлар билан тили бирми деган саволни келтирган.

 Ушбу мақолага Давлат солиқ қўмитаси ўз муносабатини билдирди.
 

Таъкидлаш лозимки, карантин даврида айрим инсофсиз тадбиркорлар томонидан нарх-навонинг асоссиз оширилиши билан боғлиқ ҳолатлар аниқланиб, улар бўйича қонунчилик доирасида тегишли тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда, дейилади муносабатда.

Шунингдек муносабатда уннинг нархи ҳукумат томонидан 125 минг сўм нарх  белгиланганлиги, омборлардаги заҳиралар аҳоли учун етарли эканлиги,  нарх-навони асоссиз равишда ўсишини олдини олиш бўйича ШТАБлар ташкил этилгани ва улар томонидан савдо объектлари бўйича доимий назорат ўрнатилган айтилган. 

Жумладан, карантин даврида (16 март-20 апрель) Давлат солиқ қўмитасида ташкил этилган ШТАБга ун нархининг асоссиз оширилиши юзасидан 9 мингдан зиёд мурожаат келиб тушиб, уларнинг 90 фоиздан ортиғи жойида ижобий ҳал этилган. Шунингдек, бундай ҳолатларнинг аниқланишида ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган аниқ фактли маълумотлар ҳам асқотаётганлиги таъкидланган. 

"Аммо юқоридаги мақолада қайд этилган ҳолат айнан қайси бозорда, қачон содир бўлганлиги маълум қилинмаган. Шу боис масаланинг долзарблигидан келиб чиқиб, профессионал жиҳатдан ёндашган ҳолда, ҳеч қандай шубҳага ўрин қолдирмай, аниқ фактлар билан тақдим этилиши мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Шундагина ушбу ҳолат бўйича аниқ фактлар асосида тегишли профилактик ва назорат тадбирларини ташкил этиш имконияти пайдо бўлади.

Ҳурматли фуқаролар, жойларда озиқ-овқат ва бошқа бирламчи зарур маҳсулотлар нархининг асоссиз оширилиш ҳолатларига дуч келсангиз, 24 соатли режимда ишловчи ДСҚнинг “Ишонч телефони” – (71)244-98-98 ва 1198 қисқа рақамли “Call-маркази”га мурожаат қилишингизни сўраймиз.", дейилади қўмита муносабатида.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1