1

Мамаризо Нурмуратов : Ҳукуматнинг иқтисодий-молиявий блоки раҳбарлари кутилаётган хавфга тайёргарлик кўрмоқда

ИҚТИСОДИЁТ 23.04.2020, 18:30
Мамаризо Нурмуратов : Ҳукуматнинг иқтисодий-молиявий блоки раҳбарлари кутилаётган хавфга тайёргарлик кўрмоқда

Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратов бугун бўлиб ўтган Халқаро Пресс-клуб сессиясида пандемияга қадар ҳукуматнинг иқтисодий-молиявий блоки раҳбарлари кутилаётган хавфга тайёргарлик кўрганини билдирди. Шунингдек у қуйидагиларни маълум қилди.

"Биз маълум жиҳатдан тайёргарлик бошлагандик. Бу бало бошқа давлат орқали бизга таъсир қилади, деган ўй билан давлат раҳбари ташқи иқтисодий фаолиятимиз ва ички ишлаб чиқариш, банк фаолиятига салбий таъсирини ўрганиш топшириғини берганди. Уларнинг салбий таъсирини турли стресс-тест моделларидан ўтказиш ишлари бажарилган.

Иқтисодиёт коллапсга тушиб қолмаслиги бўйича хўжалик субъектлар ва  банклар билан алоқада бўлган аҳолига пандемия шароитида маълум бир қарз юкламаси таъсирини камайтириш масаласига асосий урғу қўйилди.  

Дастлабки ҳисобда, барча қарздор кредит олувчиларнинг 55 фоизи қамраб олинган ҳолда, 19,6 трлн. сўм қайтарилиши кечиктирилиши белгиланди. Ушбу ҳисобда аҳолининг 76 фоизи октябрга қадар қарзини узиши назарда тутилганди. Бевосита кредит муддати узайтирилган маблағлар 22,5 трлн. сўмни ташкил этди.

Иккинчи асосий йўналиш эса иқтисодиётдаги занжирбанд ишлаб чиқаришнинг талафотсиз шу даврдан ўтишини таъминлашдир.  

Узоқ муддатли лойиҳаларни молиялаш масаласида ишлаб чиқаришни узлуксиз давом этишини таъминлаш билан қопланиши, бу мақсадда 46 трлн. сўм йўналтирилиши кўзда тутилган. Иш ҳақи, хомашё учун револьвер кредити бериш режалаштирилган. Бу қисқа муддатли ва керакли маблағларни қарзга олишдир".

Таъкидланишича, 46 трлн. сўм ҳажмида ажратилган револьвер кредитлари учун гаров ёки кафолат таъминотининг фақат 25 фоизи қарз олувчи томонидан кўрсатилади. Унинг 75 фоизи давлат томонидан кафолатланади. Яъни револьвер кредити қайтарилмаган тақдирда, сумманинг 75 фоизи давлат томонидан қопланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1