АсосийИқтисодиёт

Молия вазирлиги коронавирусга қарши курашаётган ходимларга тўланган кунлик тўловлар миқдорини маълум қилди

Хабарингиз бор, юртимизда коронавирусга қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария...

'Молия вазирлиги коронавирусга қарши курашаётган ходимларга тўланган кунлик тўловлар миқдорини маълум қилди'ning rasmi

Хабарингиз бор, юртимизда коронавирусга қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини рағбатлантиришга оид президент қарори эълон қилинган ва унда врачларга 25 миллион сўмдан, ўрта тиббиёт ходимларига, ҳамшира-лаборантларга 15 миллион сўмдан, кичик тиббиёт ходимларига 10 миллион сўмдан, бошқа ходимларга 5 миллион сўмдан ойлик устама тўланиши белгиланган эди.

Ўзбекистон Молия вазирлиги республика бўйича коронавирусга қарши кураш тадбирлари учун жалб қилинган ходимларга ҳар кунлик қўшимча тўловларининг тўланиши тўғрисида маълумот берди.

Унга кўра, 2020 йил бошидан 27 апрелга қадар жами 8 623 ходимга ойлик лавозим маошларига 6 % миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар - 13 831 млн сўм тўланган. 

14 кунлик фаолият даври учун эса 1040 ходимга 21980 млн сўм миқдорида махсус қўшимча рағбатлантириш тўловлар тўланган. 

Ушбу тўловлар вилоятлар кесимида қандай бўлгани ҳақида қуйидаги инфографикада танишишингиз мумкин:

    Бошқа янгиликлар