АсосийЖамият

ТошМИда коронавирусдан даволаниб, соғайганлар орасида 11 ойлик ва 1 ёшли чақалоқлар ҳам бор

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли кли...

'ТошМИда коронавирусдан даволаниб, соғайганлар орасида  11 ойлик ва 1 ёшли чақалоқлар ҳам бор'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан бир йўла 24 нафар бемор буткул соғайди.  

Соғайганларнинг 20 нафари Тошкент шаҳридан, Сурхондарё, Фарғона, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидан 1 нафардан. Улардан 5 нафари Туркиядан Истамбул – Тошкент йўналишида, 4 нафари Россиядан Москва – Тошкент йўналишида чартер рейслар орқали келишган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Қолган 15 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Беморлардан 11 нафари эркак, 13 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 65 ёшда бўлса, 11 ойлик ва 1 ёшли чақалоқлар ҳам бор.

Ушбу клиникада шу пайтга қадар 63 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 87 нафарга етди.  

Ҳозирга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 958 нафарга етди.

 

    Бошқа янгиликлар