1

15 кун ичида жариманинг 70 фоизини тўлаган фуқаро қолган жаримадан озод қилинади

ИҚТИСОДИЁТ 06.05.2020, 19:48
15 кун ичида жариманинг 70 фоизини тўлаган фуқаро қолган жаримадан озод қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун билан жарима тўлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилиб, жаримани ўз муддатида тўлаганларга имтиёзлар белгиланди.

Мазкур Қонунга кўра Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 3321-модда билан тўлдирилиб, ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этилади.

Жарима тўлашнинг соддалаштирилган тартиби маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик суд томонидан жарима солинганда, жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда қўлланилмайди.

Шунингдек, ҳуқуқбузар жарима тўлаши лозим бўлган умумий муддат фуқароларга ойлик иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар асосан 1 ойда 1 марта тўланишини ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқбузарга жарима солиш тўғрисидан қарор топширилган кундан бошлаб 15 кундан 30 кунгача муддатга узайтирилди.

Эслатиб ўтиш жоизки, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни тўлаш муддати илгаридек, қарор олинган кундан бошлаб 60 кун ичида тўланиши лозимлиги ўзгаришсиз қолдирилди.

Қонунчиликка киритилган мазкур ўзгаришлар суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишнинг самарадорлигини оширишга албатта ўз ижобий таъсирини кўрсатади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1