1

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги “Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” фондига қарийб 600 млн сўм ўтказиб берди

ИҚТИСОДИЁТ 08.05.2020, 21:41
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги “Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” фондига қарийб 600 млн сўм ўтказиб берди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигидан “Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига қарийб 600 миллион сўм саҳоват кўрсатилди.

CОВИД-19 пандемиясига қарши курашда фуқароларимизни руҳан қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фонди ташкил этилганидан хабарингиз бор. Бугунги синовли кунларда юртдошларимиз коронавирус пандемиясидан жабр чеккан аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида саҳоват кўрсатишмоқда.

Хайрли ишдан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар ҳам четда қолаётгани йўқ. Мамлакатимиз спорт жамоатчилиги ҳам халқимиз бошига мусибат тушган шу кунларда улар билан бир тану бир жон эканлигини намойиш этишмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотлари томонидан “Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига жами 599 120 115 (беш юз тўқсон тўққиз миллион бир юз йигирма минг бир юз ўн беш) сўм миқдоридаги маблағ хайрия тарзида ўтказиб берилди. Бу ҳақда  вазирлиги Матбуот хизматихабар берди.

Саҳоватли спортчи ва тренерларимиз ҳам мазкур акцияда фаол иштирок этишмоқда. Бунга Миржалол Қосимов, Одил Aҳмедов, Отабек Шукуров ва бошқа кўплаб спорт соҳаси вакилларининг коронавирус пандемиясидан азият чекаётган аҳолини қўллаб-қувватлаш йўлида кўрсатаётган беғараз ёрдамларини мисол келтириш мумкин.

Aлбатта, давлатимиз ғамхўрлиги натижасида ҳеч ким ҳеч нарсага муҳтожлик сезгани йўқ, бундай бўлмайди ҳам. Зеро, бағрикенг халқимиз синовли кунларда ҳеч қачон бир-бирини ёлғизлатиб қўймайди. Бу каби акциялар синовли дамларда халқимизни яна-да жипслаштириб, улар ўртасида ҳамжиҳатликни кучайтиради, ҳар қандай вазиятда ҳам ҳар бир инсон давлат ва жамият эътиборидан четда қолмаслигини амалда исботлайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1