1

Тошкентда 14 бемор соғайди, жами тузалганлар 1870 нафарга етди

САЛОМАТЛИК 10.05.2020, 16:10
Тошкентда 14 бемор соғайди, жами тузалганлар 1870 нафарга етди

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 10 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 4 нафар, жами 14 коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан соғайганларнинг 8 нафари Тошкент шаҳридан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Андижон вилоятидан 1 нафардан. Улардан 8 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Қолган 2 нафари Россиядан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Беморлардан 6 нафари эркак, 4 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 49 ёшда бўлса, энг ёши шу йил туғилган чақалоқ.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг барчаси эркак бўлиб, 2 нафари Россиядан, 1 нафари Қозоғистондан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Қолган 1 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент, Наманган, Сирдарё ва Фарғона вилоятларидан 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 78 ёшли отахон бўлса, энг ёши кичиги 22 ёшда.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 561 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 575 нафарга етди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1870 нафарни ташкил этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1