1

Рамазон ҳайити муносабати билан қутлов мактублари йўлланди

СИЁСАТ 16.05.2020, 10:29
Рамазон ҳайити муносабати билан қутлов мактублари йўлланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити муносабати билан қатор мамлакатларнинг дин ишлари бўйича бошқармалари, ҳамкор вазирлик ва ташкилотлари, илмий-тадқиқот марказлари раҳбарларига самимий дил сўзлари битилган қутлов мактублари йўлланди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати хабар қилди. Хусусан:

  • Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазири – Муҳаммад Солиҳ бин Тоҳир Бентен;
  • Миср Бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари – Шайх Аҳмад Таййиб;
  • Мисрнинг Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари маслаҳатчиси – Абдураҳмон Мусо;
  • Мисрнинг Ал-Азҳар университети ректори – Муҳаммад Меҳрсави;
  • Туркия Республикаси Дин ишлари бошқармаси (Диёнат) раҳбари – Али Эрбаш;
  • Озарбайжон Республикаси Диний ташкилотлар билан ишлаш давлат қўмитаси раиси – Мубариз Курбанли;
  • Кавказ мусулмонлари идораси раиси – Шайхул-ислом Оллоҳшукур Пошшозода;
  • Қозоғистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси – Ержан Нукежанов;
  • Қирғиз Республикаси Дин ишлари бўйича давлат комиссияси директори – Зайырбек Эргешов;
  • Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Дин ишлари, анъаналар, байрамлар ва урф-одатларни тартибга солиш қўмитаси раиси – Сулаймон Давлатзода

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1